* * *
Доноларнинг ўзи ўлса ҳам, инон,
Улар айтган сўзи ўлмагай мудом.
* * *
Чироқ ёқди устоз, зулматни ёрди,
Йўл кўринди, шогирдлар ундан юрди.
* * *
Устоз бўлса азиз, мукаррам, фозил,
Шогирдлар ҳам бўлар доною оқил.
* * *
Фидойиликни устоз бўйнига олсин,
Ғоялар яратмоқ шогирдга қолсин.
* * *
Гар бўлса устозинг билимли одам,
Бор сирин очади бу турфа олам.
* * *
Устоз сабоғига тоқат қилурман,
Шу туфайли мен дунёни билурман.
* * *
Оламда кўп нарса истайди инсон,
Гар устоз кўрмаса, бўлади сарсон.
Муаллиф: Мамаюнус ПАРДАЕВ, иқтисод фанлари доктори, профессор
29.09.2018 | 189 | № 76 | Адабиёт |