samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Тўти ва Булбул

Чоп этиш

(кичик масал)

— Сенга раҳмим келади, Булбул!

— Нега Тўтивой, раҳминг келадиган даражада хароб эмасман-ку?!

— Сен яшайсан-у, аммо йўлини билмайсан.

— Мана, мендан одамлар нимани хоҳласа, ўшанга ўзимни мослай оламан. Ҳатто, бир-икки сўзларни ҳам ёдлай оламан. Менга қайси тилда сўз ўрганишнинг фарқи йўқ. Шунинг учун қорним тўқ. Жоним роҳатда... Сен бўлсанг, кўнглинг майлига қараб иш қиласан, шунинг учун кимгадир ёқмай қоласан, ҳаётинг азобда кечади. Мен олтин қафасда, фаровон ҳаёт кечираман. Сен эса тиконли уяда хору зор яшайсан. Яна, шодон куйлаганингга ўлайми?!

— Тўтижон, гапларинг маъқул, аммо сен қачон юрагингдан куйлайсан? Токайгача тўғри қолиб, эгрини мадҳ қиласан, билсанг, мана шунисига доғман!

— Қизиқсан, Булбул! Доноларнинг гапи ёдингдан чиқдими, ахир фалакка боқ, унинг ўзи эгри-ку?! Шундай бўлгандан кейин дунё­нинг ишлари ҳам эгри-да!

— Ана холос, Тўтивой, сенинг фожианг ҳам аслида шунда-да, мободо сенга қуёш Ғарбдан чиқиб, Шарққа ботади, деб ўргатишса ҳам фарқи йўқ! Сен шуни такрорлайверасан. Чунки кўпроқ жонингнинг роҳатини ўйлайсан, эзгу ишлар йўлидаги машаққатлардан чўчийсан, аслида ҳаёт курашлардан иборат эканлигини унутгансан. Энг ёмони, озодликнинг моҳиятини билмайсан. Аслида сенинг менга эмас, менинг сенга раҳмим келади! Ҳақиқий ҳаётни билмай ўтяпсан!

 

Муаллиф: Бахтиёр ЭГАМҚУЛОВ

28.11.2018 35 95 Адабиёт
окна фотограф html php памятники знакомства