samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Транзит транспорт воситалари

Чоп этиш

уларнинг мамлакатимиздаги ҳаракати йўналишда қандай янгиликлар жорий этилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-қарори билан мамлакатимиз ҳудудидан ўтувчи транспорт воситалари ҳаракати билан боғлиқ қоидаларга айрим янгиликлар жорий этилди. Улар нималардан иборат?

Маълумки, қарор қабул қилингунга қадар мамлакатимизда амалдаги қонун ва қонуности талабларига мувофиқ хорижий транспорт воситаларининг транзит воситалари ҳаракати уч кунгача этиб белгиланган эди. Янги қарорга мувофиқ бу муддат беш кунгача узайтирилди.

Бундан ташқари, хорижий автоташувчиларнинг мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилиши учун яна 47 та янги йўналиш ташкил этилди. Уларнинг аксариятини Тожикистон Республикаси "18 та йўналиш", Туркманистон Республикаси "12 та йўналиш" чегараларидан кириш қисмидан жойлашган қўшимча равишда хорижий автотранспорт воситаларидан юк-товарларни миллий ташувчилар автотранспорт воситасига белгиланган транспорт йўналишларига кирмайдиган жойлардаги божхона омборларида божхона назорати остида қайта юклашга рухсат берилди.

Эндиликда мамлакатимиз ҳудуди орқали автотранспортда ўтувчи транзит хорижий фуқаролар фақат халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўллар ва йўналиш варақасида кўрсатилган йўналиш бўйича ҳаракатланишлари мумкин. Юқоридаги қарорга мувофиқ, бу чеклов мамлакатимиз чегаралари орқали сафар йўналиши қайд этилган автотранспортда нотижорат мақсадларда ўтаётган хорижий фуқароларга татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб махсус юк ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатнома бериш механизми тезлаштирилди. Илгари рухсатнома олишнинг юқори муддати 30 кундан ошмаслиги белгиланган бўлса, эндиликда рухсатномани олиш муддати 20 кундан иборат. Шу асосда ушбу тартибнинг айрим босқичларидаги муддатлар ҳам қисқартирилди. Шунингдек, бир марта бериладиган рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳам тезда амалга оширилади.

Транзит махсус юклар рухсатномаси муддати 3 ой этиб белгиланди. Илгари бу муддат 30 кундан иборат эканлигини назарда тутсак, ҳужжатнинг амал қилиш ва ундан фойдаланиш муддати уч ҳисса ошганлигининг гувоҳи бўламиз.

Муаллиф: Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати

27.12.2018 68 103 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства