samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Тишни даволаш қанча?

Чоп этиш

Ҳамшаҳримиз Х. Нарзиева фарзандининг тишини даволатиш учун "Gold Fortuna" хусусий стоматология клиникасига мурожаат қилади.

Кўрсатилган тиббий хизмат учун қилинган ҳисоб-китоб вақтида Х. Нарзиевадан 140 000 сўм ортиқча ҳақ олинади. Унинг бу ҳақдаги мурожаати клиника мутасаддилари томонидан эътиборсиз қолдирилади. Клиникада ортиқча хизмат ҳақи олинганлигидан норози бўлган Х. Нарзиева Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмасининг "Ишонч телефони"га қўнғироқ қилади.

Фуқаронинг мурожаати бирлашма масъул ходими томонидан клиника мутасаддилари иштирокида ўрганиб чиқилди. Кўрсатилган тиббий хизмат ҳақи қайта ҳисоблаб чиқилгач, клиника ходимлари томонидан ортиқча ундирилган маблағ аниқланди. Мижоздан ундирилган ортиқча тўлов маблағи Х. Нарзиевага қайтариб берилди.

Муаллиф: Гулчеҳра БЕРДИЁРОВА, ИҲҲҚЖФ вилоят ҳудудий бирлашмаси матбуот сектори бошлиғи

16.05.2018 145 37 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства