samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Термамизга плей-оффда ким рақиб бўлади?

Чоп этиш

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё кубоги баҳслари қизғин давом этмоқда.

Тўғрисини тан олиш жоизки, чемпионат бошлангунига қадар барча бирдек ҳавотирда эди. Мусобақанинг 1-турида Уммон термаси 2:1 ҳисобида мағлуб этилишига қарамай ҳеч бир мухлис қалбини ҳадик тарк этмади. Кубок баҳсларининг 2-турида Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказилган баҳсдаги ажойиб ўйин юртимиз футбол мухлисларига бирозгина хотиржамлик ҳадя этди. Учрашувнинг биринчи бўлимидаги 4:0 ҳисоби мухлисларнинг терма жамоага бўлган ишончи ортишига сабаб бўлди.

"F" гуруҳидан жой олган терма жамоамиз 2-турдан сўнг гуруҳдаги асосий рақибимиз Япония билан бир хил — 6 очко жамғарган ҳолда, фақат тўплар нисбати бўйича гуруҳ пеш­қадами бўлиб турибди. Табиийки, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини нақд қилган жамоа кейинги баҳслардаги рақиблари ҳақида бош қотиради.

Гуруҳдаги вазиятга эътибор қаратадиган бўлсак, жамоамизда 2-турдан сўнг тўплар нисбати +5, японларда эса +2. Регламентга кўра,  жамоаларнинг очколари тенг келган ҳолатда, аввало, ўзаро ўйинлар нисбати асосий роль ўйнайди. Очколари тенг жамоаларнинг гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда қайд этилган тўплар нисбатига аҳамият қаратилади.

"Ғ" гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа "B" гуруҳида иккинчи бўлган терма жамоа билан тўқнаш келади. Учинчи турдан сўнг "В" гуруҳида 7 очко билан биринчи ўринни Иордания терма жамоаси эгаллади. Гуруҳда иккинчи ўрин Австралия термасига насиб этди.

Агар футболчиларимиз плей-офф­да Австралия термасига қарши майдонга тушишни ҳохлашмаса, бугунги ўйинда Япония терма жамоасини мағлуб этиши, ҳеч бўлмаганда, дуранг қайд этиши лозим. Термамиз гуруҳда биринчи ўринни эгалласа, бугун бўлиб ўтадиган Саудия Арабистони — Қатар учрашувида енгилган жамоага қарши плей-офф баҳсида майдонга тушади. Энди танлаш имконияти терма жамоа ихтиёрида.

Ўз олдига олий мақсад — Осиё Кубоги ғолиблигини қўйган терма жамоа аслида рақиб танламайди. Ўйлаймизки, Эктор Купер бошчилигидаги жамоамиз мухлисларга хурсандчилик улашишда давом этиб, узоқ кутилган чемпионликка эришади.

Муаллиф: А. ИСРОИЛОВ тайёрлади.

17.01.2019 241 3 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства