samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Театр — маънавият

Чоп этиш

Сана муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Унда театрнинг тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи видеоролик ҳамда концерт дастури томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

"Аждодлар ёди", деб номланган мусиқий саҳна томошалари ҳамда Санъат коллежи ўқувчиларининг чиқишлари кечага ўзгача завқ бағишлади. Санъаткорлар томонидан дилрабо куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир ниҳоясида бир гуруҳ фаол театр ижодкорлари ташкилотчилар томонидан эсдалик сов­ғалари билан тақдирланди.

— Халқ маънавияти ва маданиятини юксалтиришда театрнинг ўрни беқиёс,— дейди театр бош директори Б. Шарофов. — Шундай масъулиятли ва шарафли ишни амалга оширишда бевосита иштирок этиб, давлатимиз, халқимиз  ишончини оқлаётганимиздан, бизга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибордан мамнунмиз. Барча театр ходимларини, санъат аҳлини айём билан табриклайман.

Муаллиф: Ш. ҲАКИМОВ

28.03.2018 147 23 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства