samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Таълимда инновация

Чоп этиш

сифат ва самарадорликни оширади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейида "Таълим жараёнида инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш ва ўқувчиларнинг илмий ҳамда ижодий қобилиятларини юзага чиқариш" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан академик лицей директори, подполковник А. Усмонов кенг дунёқараш, чуқур билим ва тафаккурга эга кадрларни тайёрлаш мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада оширишга хизмат қилишини эътироф этди. Таълим жараёнида инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда ўқувчиларга сифатли билим бериш ҳар бир фан ўқитувчисига улкан масъулият юклашини таъкидлади. Самарқанд давлат чет тиллар институти профессори Ўрол Усмонов, илмий тадқиқотчилар — Наргиза Рашидова ҳамда Ҳафиза Аслановалар дарс машғулотларида педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича ўзларининг амалий тавсия­ ва таклифларини беришди.

Анжуман шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этди. Уларда академик лицей ўқитувчилари "Ўзбекистонда электр энергетикаси истиқболлари", "Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда электрон тестларнинг аҳамияти", "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар", "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат  дастурида таълим ва фан соҳаларини ривожлантириш йўлидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар", "Инглиз тили дарсларида инновацион технологиялардан фойдаланиш" каби долзарб мавзуларда маърузалар ўқишди. Иқтидорли ўқувчилар ҳам ўзлаштирган билимларини амалий жиҳатдан намоён этишди.

Илмий-амалий конференция якунида академик лицейда таълим сифатини янада яхшилаш, малакали ўқитувчиларни рағбатлантириш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Муаллиф: О. НАҲАЛБОЕВ, академик лицей директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари. Қ. ХАЛИЛОВ, ўқув бўлими услубчиси

5.05.2018 266 34 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства