samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Ташаббускорлар танлови

Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус—2018" кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Унда 70 нафарга яқин тадбиркор ҳамда ҳунарманд ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этди.

Танлов ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг фаолияти, уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш салоҳиятини иқтисодий ҳолатини белгиланган меъёрлар асосида баҳолашди. Якуний натижаларга кўра, "Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналиши бўйича "Sam Ferre" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акмал Аҳмедов, "Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналиши бўйича "DiliMah" Рremium luxury" масъулияти чекланган жамияти раиси Мусинбек Маҳмудов, "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори" йўналиши бўйича "Регистон Камолжон" хусусий корхонаси раҳбари Камол Аликов, "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" йўналиши бўйича ёғоч ўймакори Мансур Асадов ғолиб, деб топилди.

— Корхонамизда музлаткич, совуткич, газ плиталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз, — дейди "Sam Ferre" МЧЖ раҳбари Акмал Аҳмедов. — Фаолиятимизнинг дастлабки даврида маҳсулотларимиз фақат ички бозорга чиқарилган бўлса, айни пайтда Тожикистон, Кирғизистон Республикаларига экспортни амалга оширямиз. Келгусида экспорт қамровини кенгайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринлари яратишни мақсад қилганмиз.

Шунингдек, ўнга яқин рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди.

Танлов ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Эсиргапов ҳамда шаҳар прокурори Б. Облоқулов томонидан тантанали равишда топширилди.

 

Муаллиф: А. ИСРОИЛОВ

15.09.2018 151 72 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства