samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Тафаккурнинг рангин жилоси

Чоп этиш

Самарқандлик таниқли тарихчи олим Нўъмон Маҳмудовнинг навбатдаги китоби босмадан чиқди.

Тошкентнинг  "MERIYUS" наш­риёти томонидан чоп этилган мазкур тўпламда жаҳон цивилизацияси, жумладан, мамлакатимиз, Самарқанд тарихи, илми ва маданияти  ривожига  ҳисса қўшган юртдошларимиз ҳақидаги илмий-оммабоп мақолалар жамланган.

Мақолаларда тарихий мавзуларга мурожаат этиш билан биргаликда халқлар дўстлиги мавзусига ҳам алоҳида урғу берилган. Масалан, Навоий ва Жомий муносабатларию ўзбек ва тожик халқларининг азалий дўстлиги ҳам ўз ифодасини топган. Яна китобда муаллифнинг Германия ва Японияга қилган  сафари таассуротлари акс этган мақолалар ҳам ўрин олган бўлиб, улар китобхонни бефарқ қолдирмайди.

Тўплам муаллифнинг 2009 йилда нашр этилган "Самарқандлик дейилдиму..." китобининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Муаллиф: Л. НАРЗИҚУЛОВА

28.03.2018 211 23 Адабиёт
окна фотограф html php памятники знакомства