samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Тарғибот — таъсирчан усул

Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича вилоят ва шаҳар ҳокимликлари ташаббуси билан ташкил этилган тарғибот гуруҳлари томонидан жойларда тадбирлар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири 42-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Тадбирда «Орзу» ва «Олтин аср» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли иштирок этди.

 Унда «Samarqand» газетаси муҳаррири, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Ҳаким Жўраев, Самарқанд автомобилсозлик коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдулазиз Йўлдошев ва бошқалар мамлакатимиз тарихида илк бора давлатимиз раҳбари томонидан парламентга тақдим этилган Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган устувор вазифа ва топшириқлар, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шаҳримиз ҳаётидаги ўзгаришлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтишди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби шаҳримизда ҳам улкан ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, шаҳримизда кенг кўламли ободончилик ва яратувчиликка қаратилган чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилаяпти. Бунинг самараси ўлароқ, шаҳримизнинг ички кўчалари таъмирланмоқда, кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда ва тадбиркорлик субъектларига қулай шароит ҳамда имкониятлар тақдим этилмоқда.

Иштирокчилар Мурожаатнома юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, аҳолининг мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан мурожаатлари тингланди. Тадбир қатнашчиларининг саволларига тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Худди шундай тадбирлар шаҳримиздаги барча маҳаллаларда, корхона ва муассасаларда ўтказилмоқда.

Муаллиф: Умид АЛИМОВ, «Samarqand» мухбири

15.01.2018 218 3 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства