samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Тарбия гўдакликдан бошланади

Чоп этиш

МТМларимизда ана шундай тамойил асосида иш олиб борилмоқда

Шаҳримизда ҳукуматимиз томонидан яратилаётган қулайликлар туфайли мактабгача таълим ёшидаги фарзандларимизни қамраб олиш кенгаяётгани барчамизни қувонтиради.

2017 йилда шаҳримизда жами 104 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, қамров 47 фоизни ташкил этарди. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, яратилган имтиёзлар туфайли бугунги кунда боғчалар сони 120 тани ташкил этиб, қамров 70,4 фоизга етганини мамнуният билан эътироф этсак арзийди.

Жорий йил инвестиция дастури бўйича "Мотрид" маҳалласида 235 ўринли 1 та янги МТМ қурилгани, ҳар бири 100 ўринли бўлган 31 ва 40-МТМларнинг реконструкция қилингани ҳамда "Обод маҳалла" дастури доирасида "Ширин" МФЙда ҳам янги 75 ўринли МТМ қурилганини ва 63-МТМ (280 ўринли)нинг капитал таъмирланганини таъкидлаш жоиз.

37-мактабгача таълим муассасасида 86,9 млн. сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 115-мактабгача таълим муассасаси биносининг том қисмини таъмирлаш учун 207,0 млн. сўм маблағ ажратилиб, иш тўлиқ бажарилди. 110-МТМнинг яроқсиз ичимлик сув қувурлари тўлиқ янгисига алмаштирилди. Айни пайтда 1, 3, 13, 15, 17, 21, 28, 52, 64, 67,  88-МТМларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 78, 107, 112, 114-мактабгача таълим муассасаларининг иситиш тизимидаги муаммолар бартараф этилмоқда. Бунинг учун барча зарур маблағлар ажратилган бўлиб, мақсадли сарфланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида шаҳримизда 1625 ўринли, жами 23 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. Ҳозирги кунда мазкур НМТМларга 1031 нафар бола қамраб олинган. Жорий йилнинг охирига қадар яна 7 та нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиши режалаштирилган. Уларга 400 нафардан ортиқ тарбияланувчи қамраб олинади. Айни пайт­да 2019 йилда фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилаётган 28 та НМТМда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, давлат-хусусий шериклиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги фаолияти тўхтатилган 23-МТМ филиали (собиқ 2-МТМ), 45-МТМ филиали (собиқ ҚВП), 79-МТМ филиали ва 107-МТМ филиали (собиқ 27-МТМ) ҳамда қамров ҳудуди катта 27, 53, 77, 94-мактабгача таълим муассасаларининг бўш турган ер майдонларидан тадбиркорларга бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига тақдим этилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қароридан келиб чиқиб, оилавий боғчалар ташкил этиш бўйича шаҳримиз маҳаллаларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Худди шу йўналишда таклифлар билан мурожаат қилган 50 нафар талабгордан 31 нафари давлат хизматлари агентлигидан рўйхатдан ўтказилди.

Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш йўлидаги чора-тадбирлар, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, бу саъй-ҳаракатларимиз дилбандларимизни таълим-тарбиянинг дастлабки босқичига қамраб олиш, уларни маърифатли, маънавиятли қилиб тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Муаллиф: Дилрабо САЙДУЛЛАЕВА, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири

30.12.2018 137 104 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства