samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик

Чоп этиш

Мамлакатимизда бошланган "Челябинск области кунлари" доирасида пойтахтимизда бўлиб турган Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегация шаҳримизга ташриф буюрди.

Делегация аъзолари дастлаб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги раҳбарияти ва Жанубий Урал делегацияси аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Туробжон Жўраев меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳияти тўғрисида атрофлича маълумот берди. Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда Ўзбекистон ва хорижий давлатлар субъектлари ўртасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилаётгани таъкидланди.

 Челябинск области губернатори Борис Дубровский ҳудудлар ўртасидаги алоқаларнинг кенгайиши ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги уфқларини очиш ва кўп қиррали шерикчиликни ривожлантириш учун биргаликда қарорлар қабул қилиш имконини беришини қайд этди.

Мулоқот чоғида томонлар қурилиш индустрияси, металлургия, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби соҳаларда кенг кўламли ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Жумладан, Самар­қандда қурилиш материаллари ва металлургия саноати маҳсулотлари савдоси бўйича Челябинск области савдо уйини очиш таклифи қўллаб-қувватланди. Ўз навбатида, Жанубий Урал вакиллари Челябинск областида вилоятимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган марказ очиш таклифини билдирди.

Ташриф давомида меҳмонлар шаҳримизнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойларига саёҳат қилишди.

Муаллиф: Ринат АБДУЛЬМАНОВ

16.05.2018 97 37 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства