samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Таом ва кайфият

Чоп этиш

Ёшлигимизда отамиз ва онамиз овқатланаётганимизда баъзан: "Тезроқ е, ана, бўжи келяпти, агар емасанг, у овқатингни еб кетади!" деб бизни овқатланишга ундашарди.

Бундай ҳолат ҳар бир оилада қўлланиладиган "Овқат едириш" усулларидан бири эди.

Энди, ўйлаб кўринг, ёш вужуд "бўжи"дан қўрқиб, таомни баъзан чайнаб, баъзан чайнамасдан ҳадик билан томоғидан ўтказади. Чала чайналган ёки чайналмаган овқат ҳазми организмга юк бўлишини ҳеч кимга тушунтириш шарт эмас. Бироқ биз негадир болаларни тўйдириш учун кўпинча уларни қўрқитиш, чўчитиш усулларидан фойдаланамиз. Бу ҳол бола организми учун мутлақо зарар эканлигини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Ахир, яхши кайфиятда сув ичсак ҳам у яхши таом ўрнида бўлиши, аксинча, кайфиятсиз ҳолатда энг аъло таомни истеъмол қилсак, у... заҳарга айланиши мумкин-ку!..

Муаллиф: Муродим УМРЗОҚОВ

6.10.2018 80 78 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства