samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Тадбиркор ташаббускор бўлиши зарур

Чоп этиш

Жорий йилнинг 13 февралида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан пойтахтимизда Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани бўлиб ўтган эди.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда «Президент ғоялари билан келажак сари» шиори остида ўтказилган ушбу анжуманда «Ўзбекис­тон тадбиркорларига мурожаат» қабул қилинди.

Шаҳар ҳокимлигида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ушбу мурожаатни шаҳримиз тадбиркорлари орасида кенг тарғиб қилиш, уларни ташаббускорлик ва фидойиликка ундашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мурожаатда тадбиркорларни мамлакат равнақига ҳисса қўшиш, иқтисодиётни ривожлантириш, инновацион технологияларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

«Давлатимиз раҳбарининг «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади», «Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилиш — давлат сиёсатига, Президент сиёсатига тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади» каби эзгу ният ва тамойилларни ўзида жам қилган фикрлари аҳамиятини, тадбиркорларга билдираётган катта ишонч ҳамда мамлакатимизнинг бугуни ва эртанги куни учун, халқимизнинг фаровон ҳаёти учун масъулиятни теран ҳис қилган ҳолда, эндиликда эскича ишлаш ва фикрлашга ҳеч биримизнинг ҳақ­қимиз йўқ эканлигини жиддий англаб, мурожаат қиламиз», дея таъкидланади ушбу мурожаатда.

Тадбирда сўзга чиққан ЎзЛиДеП шаҳар кенгаши раиси Ф. Очилов, кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Х. Хўжақулов, партиянинг вилоят кенгаши аппарати бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири Қ. Шойимов ва бошқалар айни мурожаатдан кўзланган асосий мақсад, унинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтишди. Ўз навбатида, шаҳарда фаолият юритаётган барча тадбиркорлик субъектлари давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда ўз олдига аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олиши зарурлиги таъкидланди.

Тадбирда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти катта ўқитувчиси Ш. Бутаев давлат дастурини изчил амалга ошириш, тадбиркорлик соҳасига инвестицияларни жалб қилиш бўйича тавсиялар берди.

Тадбир ниҳоясида тадбиркор ва ишбилармонлар мутахассисдан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Муаллиф: Ёдгор НАРЗУЛЛАЕВ, ЎзЛиДеП шаҳар кенгаши депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби

28.02.2018 148 16 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства