samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Тадбиркорлик учун қулай имконият

Чоп этиш

"Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази"да муҳокама қилинди

Олимпия захиралари тайёрлаш марказида ташкил этилган "Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази"да навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дас­тури ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг роли" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги вилоят вакили Азамат Бекқулов, Марказий банк вилоят бош бош­қармаси бошлиғининг ўринбосари Анвар Ҳайдаров ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунинг қонуний асослари, имтиёз ва имкониятлар, уларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳақида ахборот беришди.

Унда асосий эътибор халқаро молия институтлари томонидан ажратилган имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш орқали белгиланган йўналишлар бўйича тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилди. Мазкур йўналиш бўйича шу кунга қадар тижорат банклари томонидан 300 га яқин лойиҳа кўриб чиқилиб, ўттиздан ортиқ лойиҳалар бўйича кредит ҳужжатлари тўлиқ тайёрланган. Айни пайтда халқаро молия институтларининг кредит маблағлари бўйича бириктирилган тижорат банкларида лойиҳалар тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

Матбуот анжумани доирасида Давлат ва ҳудудий дастурлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни босма оммавий ахборот воситаларида ёритиш, бу борада олиб борилаётган ишларга бағишланган семинар ҳам ташкил этилди. Унда мутасаддилар томонидан батафсил маълумот берилди.

Муаллиф: Ўз мухбиримиз

14.04.2018 167 28 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства