samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Тадбиркорлик субъектлари нечта?

Чоп этиш

2018 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, шаҳримизда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 6735 тани ташкил қилмоқда.

Давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларининг 6388 таси айни пайтда фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилнинг январь - октябрь ойлари давомида 1084 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Уларнинг 202 таси саноат, 200 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатиш, 200 таси савдо, 190 таси қурилиш, 49 таси ташиш ва сақлаш, 39 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари, 35 таси соғ­лиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 35 таси ахборот ва алоқа соҳаларига ихтисослашган. Шунингдек, 134 таси бошқа соҳалар бўйича фаолият юритади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 60 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 201 тани ташкил этди.

Шунингдек, оилавий корхоналар сони ҳам сезиларли даражада ортди. Жумладан, январь - октябрь ойларида 234 та оилавий корхона ташкил этилиб, шаҳримиздаги жами оилавий корхоналар сони 792 тага етди.

Муаллиф: Э. АБДУРАҲИМОВ, шаҳар статистика бўлими бош мутахассиси

28.11.2018 84 95 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства