samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ТУРКИЯ ПАРЛАМЕНТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДДА

Чоп этиш

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги Туркия парламенти делегацияси Самарқанддаги тарихий обидалар, азиз қадамжоларни зиёрат қилди.

Самарқанд халқаро аэропортида Туркия парламенти делегациясини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов тантанали кутиб олишди.

 Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги Туркия парламенти делегацияси дастлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюришди. Бинали Йилдирим Биринчи Президентимиз қабрига гулчамбар қўйиб, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг азиз ва ардоқли фарзанди хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди. Меҳмонлар мажмуада амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига юксак баҳо беришди.

Шундан сўнг, туркиялик меҳмонлар Имом ал-Бухорий мажмуасида бўлиб, буюк муҳаддис ҳаёти ва фаолияти, мажмуа тарихи билан танишишди. Абу Мансур ал-Мотуридий мақбараси зиёрати ҳам меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва бошқа диққатга сазовор жойлар қардош халқ вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим бошчилигидаги Туркия парламенти делегациясининг ташрифи давом этмоқда.

Муаллиф: Алишер ИСРОИЛОВ

26.09.2018 61 75 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства