samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛИ ЙЎЛИДА

Чоп этиш

Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг автобус ва микроавтобуслар ишлаб чиқарувчи "King Long" компанияси ҳамкорлигида тадбир ташкил қилинди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи чоғида берган топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Регистон плаза" меҳмонхонасида ташкил қилинган тадбирда "King Long" компаниясида ишлаб чиқарилган автобус ва микроавтобуслар тақдимоти щтказилди. Унда ҳокимлик ва компания вакиллари, тижорат банкларининг ходимлари, республикамиздаги 107 та туристик фирма ва 80 га яқин меҳмонхоналарнинг раҳбарлари, шунингдек, тадбиркорлар иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ўз­бекис­тон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Шерали Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анвар Ҳайдаров ва бошқалар юртимизда туризм салоҳиятини юксалтириш, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди. Айни пайтда мамлакатимизга ташрифи кун сайин ортиб бораётган хорижий ва маҳаллий туристларнинг талаб-эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини тубдан яхшилаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этишди. "King Long" компанияси билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ҳар томонлама қулай, халқаро талабларга мос автобусларнинг харид қилиниши ҳам бу борадаги муҳим қадамдир. Тадбирда компания вакили Зҳонг Кинг Чен бундай ҳамкорликдан, компанияда ишлаб чиқарилаётган автобуслар Ўзбекистоннинг дунёга машҳур шаҳарларида меҳмонларга хизмат кўрсатишидан мамнун эканлигини билдирди.

Шундан сўнг "King Long" компаниясининг Ўзбекистондаги расмий диллери Ўткир Азимовга компаниянинг махсус сертификати топширилди.

— Айни пайтда юртимизга ташриф буюраётган туристларга кўрсатилаётган транспорт  хизмати сифатини янада яхшилаш мақсадида "King Long" компаниясининг 10 та автобус ва микроавтобусларини харид қилдик, — дейди Ўткир Азимов. — Ушбу транспорт воситалари қулай ва хавфсизлиги, бир неч­та қўшимча хизматларнинг мавжудлиги билан юртимиз меҳмонларига манзур бўлади, деб ўйлаймиз.

Тадбирда туристик ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорларга "King Long" компанияси ва унда ишлаб чиқарилаётган автобусларнинг видео тақдимоти ўтказилди. Улар кўргазмадаги автобус ва микроавтобуслар билан яқиндан танишишди ва компания вакилларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришишди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бобоев иштирок этди.

Муаллиф: А. ЗИЁДОВ

18.07.2018 120 55 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства