samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Чоп этиш

ва унинг ҳуқуқий кафолати

Мамлакатимиз Конституциясининг 41-моддасида фуқароларнинг жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат  тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, мамлакатимизда қанча вақт яшаганидан қатъи назар, билим олишда тенг ҳуқуққа эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Бугунги кунда Конституция асосида яратилган Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ юқоридаги имкониятлар мамлакатимизда жорий этилган. Хусусан, ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда таълимни инсонпарвар, демократик кўринишда ташкил этиш, умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги, барчага маълум. Давлат таълим стандартлари асосида таҳсил олишнинг барча учун очиқлиги, билим олиш, истеъдодни рағбатлантириш имкониятлари кенгаймоқда.

"Таълим тўғрисида"ги Қонунда таълим олувчилар учун имтиёзлар, стипендия, ётоқхона билан таъминланиш имкониятлари яратилиши, шунингдек, педагог ходимларга иш вақти қисқартирилган таътиллар берилиши ва бошқа имтиёзлар кўзда тутилган. Бу қулайлик таълим олувчилар учун ҳам, таълим берувчилар учун ҳам алоҳида имтиёз эканлигини кўз олдимизга келтирсак, қонунчилигимизда нақадар инсонпарварлик мақсадлари юксаклигининг гувоҳи бўламиз. Ёки, Конс­титуциямизга мувофиқ мамлакатимизда етим болалар, ота-онаси ёки бошқа қонуний қаровчисига эга бўлмаган болаларни боқиш ва тарбиялаш тўла давлат таъминоти асосида амалга оширилаётганлиги ҳам халқчиллик тамойилларидан биридир.

Конституциямиз ва у асосида яратилган қонунлар ва қонуности ҳужжатларининг барчасида таълим тизими билан боғлиқ муаммоларни умумдавлат миқёсида ҳал этилиши кўзда тутилган. Зеро, бугунги кунда ёш авлоднинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун бир-бири билан боғлиқ замонавий таълим тизими яратилганки, биздаги имконият ва имтиёзлар жаҳондаги кўплаб мамлакатларда мавжуд эмас. Энг муҳими, махсус эҳтиёжли болаларни умумтаълим мактабларига жалб этиш, ёпиқ таълим муассасаларида таълимнинг замонавий услубларини жорий этишга эътибор кучайтирилмоқда.

Мамлакатимизда таълим тизими чуқур ислоҳотлар асосида қайта тараққий этмоқда. Кўзланган мақсад ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етукликка етказишга қаратилгандир.

Муаллиф: Нарзиқул ШОДИЕВ, СамДУ профессори, Дилфуза ОЧИЛОВА, магистрант

8.12.2018 83 98 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства