samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ТАДБИРКОРЛИК ҲИМОЯСИ

Чоп этиш

унда халқаро тажриба асқатади

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Савдо-саноат палатаси, "Тараққиёт стратегияси" маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ҳакамлик судлари ассоциацияси вакиллари, судьялар, адвокатлар, тадбиркорлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Ж. Макгрегор, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили ўринбосари       Ф. Караханов ва бошқалар Ўзбекистонда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар иқтисодиётни янги босқичда ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлашди.

Давра суҳбатида судларда иш юритув сифатини оширишга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини татбиқ этиш, тадбиркорлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш усулларидан кенг фойдаланиш масалаларига доир маърузалар тингланди. Бу борада хорижий давлатлар тажрибаси ва халқаро амалиёт бўйича эксперт ва мутахассисларнинг фикри эшитилди.

— Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш борасида кейинги йилларда катта ўзгаришлар рўй бериб, кенг имкониятлар яратилганини алоҳида таъкидлаш лозим, — дейди Авс­трия федерал маъмурий суди судлов ҳайъати раиси Петер Квоста. — Бу ҳам ҳуқуқий демократик давлат сиёсатининг бир йўналиши ҳисобланади. Мамлакатнинг иқтисодий қудрати, аҳоли фаровонлиги тадбиркорлик соҳаси ривожига боғлиқ экан, мазкур субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши ва ҳуқуқини ҳимоя қилишда давлатнинг муҳим органи ҳисобланган судларнинг ўз ўрни бўлиши зарур. Ўзбекистонда бугунги ислоҳотлар айнан шу йўналишда давом этаётгани эътиборга лойиқ.

Давра суҳбати якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилиб, тадбир ташкилотчилари журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Тадбир доирасида иштирокчилар вилоят судлари фаолияти билан танишди ҳамда шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.

 

Муаллиф: А. ИСРОИЛОВ

3.11.2018 122 87 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства