samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

Чоп этиш

Шаҳримизда 2018 йилнинг 1 август ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 6462 тани ташкил этди.

Айни соҳага қаратилаётган эътибор, яратилаётган имтиёз ва имкониятлар хусусий бизнесини йўлга қўйишни мақсад қилган тадбиркорларни ташаббускорликка ундамоқда. Хусусий тадбиркорлигини йўлга қўйиб, ўз сармоясини кўпайтиришга ҳаракат қилаётган ишбилармонлар томонидан амалга оширилаётган ташаббуслар натижасида жорий йилнинг январь—июль ойларида 766 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Бугунги кунда 6101 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда.

Таҳлилларга кўра, янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми, яъни 148 таси қурилиш, 148 таси савдо, 138 таси саноат, 127 таси турар жой ва умумий овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига тўғри келмоқда. Шунингдек, янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг 28 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, 27 таси юк ташиш ташиш ва сақлаш, 26 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 23 таси ахборот ва алоқа соҳаларида фаолият бошлаган. Бундан ташқари, 101 та бошқа турдаги соҳалар бўйича ҳам тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, 1 август ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 185 тага етди. Уларнинг 181 таси фаолият кўрсатмоқда. Оилавий корхоналар бўйича ҳам сезиларли ўсиш кузатилган. Шаҳарда жорий йил 1 август ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 719 тани, уларнинг фаолият кўрсатаётгани эса 697 тани ташкил этмоқда.

Мазкур рақамларнинг энг муҳим жиҳати шундаки, 2018 йил ташкил этилган ушбу тадбиркорлик субъект­ларида 3594 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Демак, жорий йилда салкам 4 мингга яқин хонадоннинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги таъминланди.

Муаллиф: Эркин АБДУРАҲИМОВ, шаҳар статистика бўлими бош мутахассиси

31.08.2018 183 68 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства