samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ТЎЙ ОЛДИ ВА... ОРТИДАГИ ДИЛХИРАЛИКЛАР

Чоп этиш

Никоҳ тўйи икки ёшнинг умр зарварағини безайдиган олтин саҳифадир.

Бу ҳаёт ҳақиқатининг бош талаби ана шу олтин саҳифага ҳеч қачон доғ туширмаслик ҳисобланади. Афсуски, тўйга қадар ҳам, ундан сўнг ҳам айрим ёш оилаларда рўй бераётган салбий ҳодисалар тўй, деб аталмиш азалий удумимиз устига қора чодир тортаётгандек туюлади.

Ўйлаб кўринг, келин бугун куёвнинг уйи­га фалон миллион сўмлик жиҳозлар билан кириб бориши керак. Негадир бу бўлмағур талаб барча учун оддий ҳолат — одатга айланиб бормоқда. Ҳаммамиз бу ножўя удумнинг ножоизлигини минг бор тилга оламиз-у, ўзимизнинг "навбатимиз" келганида андиша, деб аталмиш кўрпага ўраниб оламиз. Оқибатда тўйларни ихчамлаштириш, ортиқча сарф-харажатлардан воз кечиш ҳақидаги баландпарвоз шиорларимиз, ваъдаларимиз ваъдалигича қолиб кетмоқда!

Бахт фақат шов-шувли тўй, уйни тўлдирадиган ялтир-юлтур, тақир-туқур ва ...лардан иборатми? Бахт нима, деган саволга жавоб бериш учун ҳаётий тажрибага эга бўлмасам-да, тўйларимиздаги ортиқча харажат талаб қилувчи, охири можаро билан тугайдиган "олди-берди"ларга қаршилигимни яширмайман.

Муаллиф: Гулмира ЖЎРАБОЕВА, СамДЧТИ 1-босқич талабаси

6.10.2018 43 78 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства