samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Сўнгги бор қайси китобни ўқидингиз?

Чоп этиш

Бу саволни дўcтларингизга берганмисиз?

"Агар одамлар билим уларнинг халоскори эканлигини билганда эди, дунёда бунча ғам бўлмас эди. Ҳамма кулфатлар — билимсизликдан, унинг калити эса китобдир", деган эди файласуфлардан бири. Ҳақиқатан ҳам китоб ақлимиз машъали, билимларнинг онасидир.

Президентимиз ташаббуси билан юртимизда китобхонлик муҳити яратилди, десак муболаға бўлмайди. Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китобхон ёшларни рағбатлантиришга қаратилган кўрик-танловлар ўтказилмоқда. Телевидение ва ижтимоий тармоқларда китоб мутолаасини ҳаётининг мазмуни, деб билган ёш йигит-қизларнинг муваффақиятларини кузатиб турибмиз.

Айни пайтда биз, ёшлар ўз-ўзимизга савол берайлик: охирги марта қайси китобни мутолаа қилиб, ундан маънавиятимизни бойитдик? Бадиий асар ёхуд илмий адабиёт бўлсин, уни варақлаб кўрдикми? Агар эслай олмасак, демак, бизга "Ёшлар — эртанги кун бунёдкори", "Мамлакатимиз порлоқ келажагининг эгаси", дея билдирилаётган ишончни суиистеъмол қилаяпмиз.

Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов ўз асарларининг бирида китобнинг инсон ақлу идрокини камол топтиришдаги, барча яратувчилик, бунёдкорликдаги муҳим ўрнини эътироф этиб, уни "саккизинчи мўъжиза", деб улуғлаган эди. Демак, азиз тенгдошлар, беминнат дўстимиз — китобни ўзимизга ҳамроҳ қилайлик! Китобни бўш вақтимизда эмас, ҳар кун, ҳар соат мутолаа қилайлик. Шунда ҳаётимизда ҳақиқий мўъжизалар содир бўлаверади.

Муаллиф: Эъзоза ҲАЗРАТҚУЛОВА, СамДЧТИ талабаси

28.03.2018 124 23 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства