samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Суғд делегацияси Самарқандда

Чоп этиш

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 9-10 март кунлари Тожикистон Республикасига давлат ташрифи чоғида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувларга эришилган эди.

 Кеча ушбу ҳамкорликнинг амалий ифодаси сифатида Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация вилоятимизга ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Ургут туманидаги "Жартепа" ўтказиш пунктида вилоят ҳокими Т. Жўраев ва кенг жамоатчилик томонидан тантанали кутиб олинди. Ташрифнинг илк куни Суғд вилоятининг "Хўжанд" ҳамда вилоятимизнинг "Динамо" футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилган учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.

Бугун ташрифнинг асосий тадбири — икки вилоят ишбилармонларининг ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, ишлаб-чиқариш корхоналари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтади.

— 100 нафар ишчи-ходим меҳнат қиладиган корхонамиз гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган, — дейди Суғд вилоятининг "Файзи Расул" компанияси раиси Ф. Расулов. — Бизнес-форумда самарқандлик тадбиркор ва ишбилармонлар билан ушбу йўналишда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришиш мақсадидамиз. Жумладан, Самарқандда паррандачилик ривожланган. Келгусида парранда гўштини харид қилиб, ўзимизда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштираяпмиз. Шунингдек, Самарқандда компаниямизнинг савдо дўконларини ташкил қилиш мақсадимиз бор.

Тадбир давомида Суғд вилояти тадбиркорлари вилоятимиздаги йирик саноат корхоналари, фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишишади. Тарихий обидалар, диққатга сазовор масканларга саёҳат уюштирилади. Шунингдек, икки мамлакат санъаткорлари иштирокида концерт дастурлари ўтказилади.

Муаллиф: Алишер ИСРОИЛОВ

21.04.2018 211 30 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства