samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Сув ва сув ресурслари муаммолари ОАВ нигоҳида

Чоп этиш

Вилоят матбуот уйида "Ўзбекистон ОАВ ва ННТ вакилларининг сув ресурслари ва сувдан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича хабардорлигини ошириш" мавзусида бўлиб ўтган семинар-тренингда шу ҳақда сўз борди.

Сув ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш ва экологик маданиятни шакллантириш мақсадида ташкил этилган семинар-тренингда Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят "Сувоқова" ДУК, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази лойиҳаси ҳисобланган мазкур тренинг Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги асосида амалга оширилди. Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича саводхонликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш (UzWater­Aware) йўналиши доирасида республикамизнинг 8 та ҳудуди — Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари қамраб олинди.  

Тренерлар Наргис Қосимова ҳамда Саида Сулаймонова  2 кун мобайнида мамлакатимиз бар­қарор тараққиёт йўлидаги сув сиёсати устуворликлари, экологик хавфсизлик ва уни таъминлаш омиллари, сув масалалари бўйича жамоатчиликнинг экологик хабардорлигини оширишда ОАВ роли ва аҳамияти, "Виртуал сув", Ўзбекистон ОАВда сувдан оқилона фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш масалаларининг ёритилиши: мазмун, шакл, муаммолар ва тенденциялар сингари қатор мавзуларда сув муаммосини ёритишга қаратилган машғулотлар олиб боришди. Гуруҳлар кесимида ишлаб чиқилган таклифлар, муаммо ва уларнинг ечимлари тақдимотларда акс этди.  Шунингдек, журналистлар ва блогерларни айни масалага нисбатан эътиборини кучайтириш,  бу борадаги журналистик ишларни янада кўпайтириш мақсадида лойиҳа ташкилотчилари томонидан "Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш масалаларининг оммавий ахборот воситаларида энг яхши  ёритилиши" бўйича танлови ҳам эълон қилинди.

Семинар-тренинг якунида мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Муаллиф: Мансур ҲАСАНОВ, "Samarqand" мухбири

30.12.2018 142 104 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства