samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Солиқ тўловчининг "шахсий кабинети"

Чоп этиш

Кейинги йилларда Президентимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларда мулк эгалари манфаатини ҳимоя қилиш алоҳида кўзга ташланмоқда.

Хусусан, меъёрий ҳужжатларда солиқ тўловчилар, жумладан, тадбиркорларга енгилликлар ва имтиёзлар яратиш кўзда тутилиб, улар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Солиқ ставкаларининг пасайиши ва ҳисоботларни онлайн тартибда қабул қилиш жорий этилмоқда.

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш ва назорат қилиш муддати икки йилга бекор қилинди. Бу енгиллик солиқ сиёсатини такомиллаштириш, оптималлаштириш, солиқ юкини камайтириш, солиқ маъмурчилигини соддалаштиришдек мақсадларни кўзда тутади. Юртбошимизнинг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада янги йўналишни белгилаб берди. Қарорга мувофиқ, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, савдо, умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари ягона солиқ, ер солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, банк айланмалари, ташқи манбалар асосида декларация қилинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахс­лардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш ҳамда ҳисобланган солиқлар суммаси ҳақида солиқ тўловчининг "шахсий кабинети" орқали хабарнома юбориш белгилаб қўйилди. Бу қулайлик тадбиркор, яъни солиқ тўловчининг, аввало, вақтини тежаш, ортиқча сансалорликдан халос этиш мақсадида жорий этилмоқда. Бундан ташқари, солиқ тизимида коррупцияга бар­ҳам бериш ва тадбиркор ҳамда барча тоифадаги солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш кўзда тутилмоқда.

Муаллиф: Қодир ШОЙИМОВ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — O‘zLiDeP вилоят кенгаши бўлим мудири

23.07.2018 149 57 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства