samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Солиқ сиёсати

Чоп этиш

Қўрик-танловда ўқувчилар бу борадаги билимларини намоён этишди

Шаҳар "Баркамол авлод" болалар марказида "Солиқ билимлари — болаларга" мавзуидаги республика ўқувчилар ижодий кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилиб келинаётган ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичида қуйи бос­қичларда ғолибликни қўлга киритган 32 нафар иқтидорли ўқувчи ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Кўрик-танловда умумтаълим мактабларининг 1-4-синф ўқувчилари солиқ тизими бўйича тушунчаларини расм­ларда акс эттиришди. Юқори синф ўқувчилари эса иншо шаклида намоён этди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда халқ таълими тизимининг малакали ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати солиқ ҳақида кенг тасаввур ва тушунчага, билимга эга бўлган ўқувчиларни аниқлашди.

Солиқ тўловларини бажаришда фуқароларнинг бурч ва мажбуриятларини ўз ижодий ишларида тўлақонли акс эттирган шаҳримиздаги 51-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Алина Холмуродова ҳамда Оқдарё туманидаги 45-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Абдулазиз Зарипов ғолибликни қўлга киритди. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ўртасида Самарқанд иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Шаҳло Бур­ҳонова фахрли ўринни эгаллади.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Муаллиф: Абдуҳошим ЗИЁДОВ, "Samarqand" мухбири

28.04.2018 128 32 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства