samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Сифатли хизмат — даромад

Чоп этиш

Жорий йилнинг январь — август ойларида вилоятимизда хизматлар соҳасида 6166,1 млрд. сўмлик иш бажарилди.

Мамлакатимизда хизмат кўрсатишни ташкил этишда замон талабларига эътибор қаратилаётганлиги боис ке­йинги йилларда хизматлар соҳаси тез суръатларда ривожланмоқда. Биргина жорий йилнинг ортда қолган давридаги кўрсаткичларни 2017 йилнинг мос даври билан қиёсласак, ўтган йилга нисбатан 7,7 фоизга ўсиш қайд этилганига гувоҳ бўламиз.

Мазкур йўналишда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар 1650,1 минг сўмни, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизни ташкил этди. Айни кўрсаткичларни соҳалар кесимида таҳлил қилсак, январь — август ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан молиявий хизматлар 33,2 фоизга, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 18,4 фоизга, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 12,4 фоизга ўсганлиги кузатилди. Кўрсатилган умумий хизматлар ҳажмида савдо хизматларининг ҳажми энг юқори  бўлиб, 1944,1 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ташқи ва ички савдо, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларда ушбу хизматга бўлган талабнинг юқорилиги билан изоҳланади.

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъект­лари томонидан хизматлар ишлаб чиқаришнинг улуши 74,9 фоизни ташкил этди.

 

Муаллиф: Вилоят статистика бошқармаси Ахборот хизмати

3.10.2018 42 76 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства