samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

СамДЧТИ — ҳоким кубоги соҳиби

Чоп этиш

Вилоят ҳокимлиги тизимидаги барча бошқарма ҳамда ташкилот ходимлари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун мини-футбол, волейбол, стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўтказилаётган мусобақалар биринчи бўлиб спортнинг мини-футбол тури бўйича Сартепа спорт мажмуаси майдонларида ўтказилди. Унда ҳокимлик тизимидаги бошқарма ва ташкилот жамоалари иштирок этди. Мусобақада Самарқанд давлат чет тиллар институти жамоаси биринчи, СамДАҚИ иккинчи, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга мусобақа кубоги ва махсус диплом ҳамда ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Спортнинг қолган икки тури бўйича баҳслар давом этмоқда.

Муаллиф: Отабек ШАРАФОВ

27.06.2018 149 49 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства