samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Салмоғи катта кичик саноат зоналари

Чоп этиш

Давлатимиз раҳбарининг кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги қарорига мувофиқ шаҳар ҳокимининг ҳам тегишли қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорга асосан, шаҳримизда 3 та кичик саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди. Бунинг учун жами 4,2 гектар ер майдони ажратилди. Шундан мавжуд бино ва иншоотлар майдони 4,1 минг квадрат метрни ташкил этади.

Ушбу кичик саноат зоналарида лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субъект­лари томонидан умумий қиймати 30,1 млн. долларлик (шундан, 6,5 млн. доллар банк кредити, 14,3 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига) жами 10 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган эди. Мазкур лойиҳалар асосида 609 та янги иш ўрни яратилиши белгиланганди. Айни пайтда мазкур лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Жумладан, Фарҳод қўрғонида жойлашган "Зарафшон магистрал ирригация тизимидаги бетон қоришмаси базаси" корхонасига қарашли 1,3 гектар ер майдонида жами 3 та, умумий қиймати 4,74 млн. доллар бўлган лойиҳалар бўйича иш олиб борилмоқда. Бунда 1,3 млн. доллар банк кредити, 2,0 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниши назарда тутилган. Энг муҳими, келажакда бу ерда 125 та янги  иш ўрни яратилади. Ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш-пудрат ишлари олиб борилмоқда.

Али Қушчи кўчасида жойлашган "Вакцина" илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли ер майдони (1,8 гектар) ҳамда (майдони 4,1 минг кв.метр) мавжуд бино ва иншоотлари негизида жами 4 та лойиҳа амалга оширилади. Уларнинг умумий қиймати 20,9 млн. долларни ташкил этиб (шундан, 3,2 млн. доллар банк кредити, 10,6 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар), 334 та янги  иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги 556-сонли қарорига асосан Фарҳод қўрғонида жойлашган "Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг насос-куч ускуналарини таъмирлаш бўйича ихтисослаштирилган корхонаси" (УНС)га қарашли ер майдони (1,15 гектар) негизида умумий қиймати 4,4 млн. доллар (шундан, 2,0 млн. доллар банк кредити, 1,7 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) бўлган жами 3 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган бўлиб, натижада 150 та янги  иш ўрни ташкил этилади. Мазкур ҳудудда ҳам айни пайтда тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиш-пудрат ишлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

27.12.2018 56 103 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства