samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Сайёр қабул

Чоп этиш

3-болалар мусиқа ва санъат мактабида шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Фурқат Раҳимов томонидан сектор ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.

Дастлаб, Ф. Раҳимов ўтган вақт мобайнида 1-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берди.

Шундан сўнг аҳолининг ижтимоий-иқтисодий, коммунал ва бошқа соҳаларга оид 31 та мурожаатлари тинг­ланди. Фуқаролар ҳудудда қурилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада яхшилаш, кўчаларда таъмирлаш ва реконструкция ишларини олиб бориш каби бир қатор муҳим масалаларга оид таклифлар билдиришди. Улар томонидан таъкидланган муаммо ва камчиликларнинг 24 таси шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди. 7 тасига тушунтиришлар берилди. Шунингдек, билдирилган таклифлар бўйича аниқ вазифалар ҳам белгиланиб, соҳа мутасаддиларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Муаллиф: Абдуҳошим ЗИЁДОВ, "Samarqand" мухбири

16.05.2018 147 37 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства