samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Россия мудофаа вазири Самарқандда

Чоп этиш

Мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу 22 май куни кўҳна шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларида бўлди.

Олий мартабали меҳмон Тошкентда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашиб, ҳарбий, ҳарбий-техник ва ҳарбий таълим йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида фикр алмашишди. Шунингдек, Россия мудофаа вазири Қуролли Кучлар академияси фаолияти билан танишди.

Сергей Шойгу Самарқанддаги саёҳатини Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабри зиёратидан бошлади. Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, буюк давлат арбоби хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Шундан сўнг Сергей Шойгу Хўжа Дониёр мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли ва бошқа диққатга сазовор жойларда бўлиб, халқимиз тарихи, маданияти билан яқиндан танишди. Тиллакори мадрасасида ташкил қилинган ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси россиялик меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.

 

Муаллиф: Алишер ИСРОИЛОВ

23.05.2018 385 39 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства