samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Рақамлар тилга кирганда

Чоп этиш

Вилоятимизда жорий йилнинг январь — ноябрь ойларида 12487,2 млрд. сўмлик қурилиш монтаж-ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 105,4 фоизни ташкил этди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича бажарилган қурилиш ишларида нодавлат мулкчилик шаклидаги фуқаролик қурилиш объектларининг ўсиш суръати 2017 йилнинг январь — ноябрь ойларига нисбатан 94,1 фоизни, давлат мулкчилиги бўйича эса 89,4 фоизни ташкил қилди. Ихтисослаштирилган қурилиш ишларининг ўсиш суръати  139,1 фоиз бўлди.

Жами қурилиш ишларининг ҳажмидан кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми қурилиш ишларининг 48,4 фоизини ташкил қилди.

* * *

2017 йилнинг январь — ноябрь ойларида вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан 8260,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ва 6236,4 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилган.

Жорий йилнинг январь — ноябрь ойларида вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан 10413,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ва 6781,1 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.

Муаллиф: Ш.АБДИЕВ, вилоят статистика бошқармаси  бошлиғининг биринчи ўринбосари

27.12.2018 65 103 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства