samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Профилактика инспектори

Чоп этиш

фаолияти давомида нималарга риоя қилиши лозим?

Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат тараққиётининг ривожи ўсиб келаётган авлоднинг таълим-тарбия даражасига боғлиқдир. Бунга эришиш учун эса, аввало, жамият аъзоларининг сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий савиясини ўстириш керак. Ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билиши ва ҳимоя қила олиши зарур. Замон талабларидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, онги ва билимини янада ошириш асосий вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

Бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 9 февралда ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги "Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти ҳимоя қилинмоғи керак" номли маърузасида ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инс­пекторларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, ички ишлар бўлимлари фаолиятини рейтинг орқали баҳолаш тизимини жорий этиш, ёшлар содир этаётган жиноятларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг сабаби ва келиб чиқишига замин яратувчи шароитларни аниқлаш, барча таълим муассасаларига профилактика инс­пекторларини бириктириб, улар кундалик иш фаолиятини таълим муассасаларидан бошлаши лозимлиги таъкидланганди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, профилактика инспекторларининг маъмурий юрисдикциявий фаолиятини ташкил этиш соҳасида бугунги кунда ўзига хос ютуқлар билан бирга, муайян муаммолар ҳам мавжуд. Ушбу муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш чораларини кўриш эса ҳозирги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.

Профилактика инспекторларининг маъмурий юрисдикциявий фаолиятини такомиллаштириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоатчилик тузилмалари ва фуқаролар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтариш ва профилактика инспекторларининг муомала маданиятини юксалтириш;

профилактика инспекторлари ҳамда ИИВ таълим муассасалари тингловчи, курсантларини маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги илмий адабиётлар, расмий манбалар ва хорижий мамлакатлар олимларининг илмий асарлари билан таъминлаш.

Профилактика инспекторлари маъмурий юрисдикциявий фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги қонунига мувофиқ, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар, муассаса ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоатчилик тузилмалари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятларга қарамасдан маҳалла фуқаролар йиғини раиси, котиб, жамоатчилик тузилмаси ҳамда профилактика инспекторлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳали-ҳамон етарли эмас. Шунингдек, профилактика инспекторларининг барчаси ҳам касбий тажрибага, муомала маданиятига эга, дея олмаймиз. Бугунги кун профилактика инспектори ўз фаолиятини миллий қадриятларимиз, "каттага ҳурмат, кичикка иззат" тамойиллари асосида ташкил этиши жоиз. Ана шунда уларга нисбатан халқнинг ишончи янада ортади. Шу билан бирга, жамоатчилик назоратини қатъий тартибда ўрнатишга фуқароларнинг ўзлари ҳам кўмаклашади.

Профилактика инспекторларининг маъмурий юрисдикциявий фаолияти самарадорлигини оширишда ўз ечимини кутаётган муаммолар йўқ эмас. Шунга мувофиқ, айни йўналишда амалий чора-тадбирлар белгиланиб, изланишлар олиб борилмоқда.

Муаллиф: Фаёзбек ШОКИРОВ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси курсанти

9.05.2018 127 35 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства