samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Парҳез муҳим омил

Чоп этиш

Вилоят Матбуот уйида 14 ноябрь — Халқаро қандли диабетга қарши кураш кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят эндокринология диспансери ва "Умид-Д" вилоят қандли диабет беморлари ва ногиронларига ёрдам берувчи жамғарма томонидан ташкил этилган анжуманда диспансернинг бугунги кундаги фаолияти, амалга оширилаётган ишлар ва "Диабет ойлиги" доирасида белгиланган тадбирлар ҳамда мазкур хасталикнинг олдини олишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида маълумот берилди.

— Бугунги кунда дунё бўйича 425 миллион киши диабет билан рўйхатга олинган бўлиб, бу 20-79 ёш оралиғидаги аҳолининг 8-9 фоизини ташкил этади, — дейди вилоят Эндокринология диспансери бош шифокори Гулзода Негматова. — Мамл­акатимизда "Д" рўйхатга олинганлар сони 362 800 нафарни ташкил қилмоқда. Халқаро Диабет Федерациясининг маълумотларга кўра 1 240 000 киши назоратга олиниши керак экан. Демак, бизда бор-йўғи беморларнинг 3 тадан бир нафари рўйхатга олинган, холос. Вилоятимиз миқёсида эса 23 853 нафар диабетга чалинган бемор назоратга олинган. Айни жараённи самарали ташкил этиш, беморларни эрта аниқлаш мақсадида вилоятимиз аҳолиси ўртасида мониторинг ўтказилди. Барча туманларда гликерланган гемоглабинни аниқлаш учун ўтказилган мониторингда 983 нафар кишида диабет аниқланиб, "Д" назоратга олинди. Айни пайтда диспансеримизда беморларга замон талабларига мос тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида қўшимча бино қурилмоқда. Яқин кунларда бино ишга тушиб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.

Анжуманда "Диабет ойлиги"ни самарали ташкил этишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Шунингдек, анжуман доирасида ОАВ ходимлари соҳа мутахассислари томонидан тиббий текширувдан ўтказилди.

 

Муаллиф: А. ИСРОИЛОВ

3.11.2018 78 87 Саломатлик
окна фотограф html php памятники знакомства