samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Оғзаки нутқни ўстириш

Чоп этиш

ўқувчиларда чет тилини ўргатишда муҳим усул ҳисобланади

Мамлакатимиз таълим тизимида чет тилларни ўқитиш ва ўргатиш энг муҳим йўналишлардан бири саналади. Бу борада илғор педагогик технология асосларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Айни пайтда чет тилларни ўрганишнинг асосий талабларидан бири ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги суҳбат ҳисобланади. Ўзаро алоқада ўқувчининг чет тилини ўзлаштириши бирмунча енгил кўчиши амалда исботланган.

Чет тилини ўрганиш жараёнида қўлланиладиган шундай усул ҳам борки, унда ўқувчи тилни тез ва мустаҳкам ўзлаштиради. Бу жараёнда ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил этиладиган суҳбат-ўйинларнинг аҳамияти катта. Масалан, "Бизнинг боғ" мавзуси бўйича ўйин услубини қўллаш жараёнида ўқувчилар синфхонада эмас, бевосита ташқарида — мактаб ҳовлисида ўзаро суҳбатлашишади. Бунда ўқувчиларнинг эркин фикрлаши, талаффуз жараёнида йўл қўйилган хатоларни тўғрилаб кетиш имконияти пайдо бўлади. Хусусан, ўқувчиларнинг эркин фикр­лаш қобилияти шаклланишида турли ўйин турлари, мавзуга оид савол-жавобларга кенг ўрин берилади. Бундан ташқари, ўқитувчи мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида қизиқарли саволларни ўртага ташлаши мумкин. Масалан, "Ким сўзни тўғри ва аниқ талаффуз қилади?", "Ким кўпроқ сўз айтади?", "Қайси сўзни қўллаш тўғрироқ?" каби саволларга бевосита ўқувчилар иштирокида жавоб топиш мумкин.

Чет тилини ўрганиш ва ўргатиш жараёни турлича бўлса-да, мақсад нутқ билан ифодаланар экан, бу жараённинг тил ўрганишдаги аҳамияти беқиёсдир.

Муаллиф: Дилором УМАРОВА, 22-умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси

11.07.2018 96 54 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства