samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Очиқ ҳисобот машғулотлари

Чоп этиш

МТМ фаолиятига баҳо берувчи асосий тадбир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги "Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ижроси юзасидан мактабгача таълим муассасалари раҳбарларининг ҳар чоракда камида бир марта ҳисоботини эшитиш жорий этилди.

Ҳисобот тадбирида муассаса жойлашган тегишли маҳалла фуқаролар йиғини аҳли ҳамда ота-оналар иштирок этиши белгилаб қўйилган.

Очиқ ҳисоботда муассасада амалга оширилаётган тадбирлар, энг аввало, мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат, шахсий гигиена талабларига амал қилиш, нутқ, ўқиш, билиш жараёни, эстетик ривожланишни шакллантириш каби энг муҳим талаблар бўйича ҳисобот берилади.

Бугунги кунгача шаҳримиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида муассаса раҳбарининг ҳисоботлари эшитилди. Айниқса, бу ҳисоботларнинг очиқ машғулот шаклида ташкил этилганлиги таълим-тарбия ва унинг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. 88-мактабгача таълим муассасасида мактабга тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Г. Файзиева "Геометрик шакллар" мавзусида машғулот ўтказди. Машғулот давомида эрта-индин мактабга қадам қўядиган болакайларда билим, кўникма ва малакани шакл­лантиришга эришилганлиги намоён бўлди. Бунда тарбиячи замонавий технологиялар, кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланди. Шунингдек, 5, 24, 27, 32, 80, 94, 102, 105, 121, 123 ва бошқа мактабгача таълим муассасаларида ҳам очиқ ҳисобот машғулотлари юқори савияда ўтказилди. Бу машғулотларда иштирок этган ота-оналар, маҳалла фаоллари, мактабгача таълим тизими ходимлари янгича ташкил этилган ушбу тадбирнинг таълим-тарбия самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Муаллиф: Б. МАҲМАТҚУЛОВ, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирининг ўринбосари

5.05.2018 113 34 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства