samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Осиё кубоги

Чоп этиш

Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Қитъамизнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Таиланд, Мьянма, Шри-Ланка, Филиппин, Ироқ, Камбоджа ва Корея Халқ Демократик Республикаси ҳамда мамлакатимиз вакилларидан иборат 300 нафарга яқин спортчиси мусобақа ғолиблиги учун куч синашмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мусобақада мамлакатимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этишмоқда. Олинган маълумотларга кўра, мусобақанинг дастлабки икки кунида спортчиларимиз 9 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишган.

Мусобақа 25 октябрь куни якунланади.

 

Муаллиф: Бахтиёр РУСТАМОВ

24.10.2018 127 84 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства