samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Оромгоҳда беллашув

Чоп этиш

42-умумтаълим мактабида шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида ташкил қилинган кундузги соғломлаштириш оромгоҳларида ҳордиқ чиқараётган ўқувчилар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Унда ўқувчилар спортнинг арқон тортиш, стол тенниси, шахмат, шашка турлари ва қувноқ стартлар спорт ўйинлари бўйича баҳслашишди.

Мусобақада 14-умумтаълим мактабининг "Камалак", 42-умумтаълим мактабининг "Ниҳол", 51-умумтаълим мактабининг "Нафосат" ва 63-умумтаълим мактабининг "Камолот" кундузги соғ­ломлаштириш оромгоҳлари  жамоалари ғолиблик учун майдонга тушишди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари шаҳар халқ таълими бўлими дипломлари билан тақдирланди.

Муаллиф: У. ОМОНҚУЛОВ

30.06.2018 126 50 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства