samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Онлайн назорат-касса машиналари

Чоп этиш

пуллик ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар ҳажмини аниқлаш масалаларини янги бос­қичга кўтариш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши орқали харидорларга берилган назорат-касса машиналари чекларининг марказлашган электрон маълумотлар базаси             яратиладиган бўлди. Назорат-касса машиналаридан фойдаланилмаётган савдо шохобчаларини онлайн режимда аниқлаб, тезкор чоралар кўриш имконияти пайдо бўлгани яна бир қулайликдир. Энг муҳими, назорат-касса машиналари орқали харидорларга берилган чеклар ҳақидаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, тушум суммасини камайтириш, назорат-касса машиналарини йўқотиш, бузиш ёки рўйхатдан ўтмаган назорат-касса машиналаридан фойдаланиб, иккиламчи бухгалтерия юритиш каби ҳолатларга чек қўйилади. Онлайн назорат-касса машиналарининг касса чекларидаги рақамлар уникал (такрорланмайдиган) бўлганлиги сабабли уларни сохталаштиришнинг олди олинади, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатилади. Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш жараёнига замонавий ахборот технологияларининг татбиқ этилаётгани соҳада хизмат кўрсатиш сифат ва самарадорлигини янада оширади. Онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш жорий йилнинг 1 июлидан бошланади.

Ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини жойларда, тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш бўйича вилоят давлат солиқ бош­қармаси ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, бу борада айни пайтга қадар 32 марта тарғибот ва ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Уларда 2500 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти иштирок этди. Шунингдек, 3826 та тадбиркорлик субъектларига тегишли шохобчаларда ходимларимиз бевосита тушунтириш ишлари олиб боришди. Қарор талабларига мувофиқ, белгиланган муддатлар тугаганидан сўнг онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш орқали аҳолига товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартлиги тўғрисида огоҳлантириш хатлари тар­қатилди. Жорий йилнинг 1 январидан 30 мартига қадар 50 та юридик шахс тажриба синовида иштирок этганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Муаллиф: Ф. НЕГМАТОВ, вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи

16.05.2018 133 37 Иқтисодиёт
окна фотограф html php памятники знакомства