samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Она тили — ўзлигимиз маёғи

Чоп этиш

Ҳар бир халқ ва миллат ўзи ҳурмат қиладиган ва ғурурланадиган она тилига эга.

Инсон туғилиб, вояга етар экан у она тили, она Ватан, она замин каби миллий қадриятларни шу тил воситасида англайди, ҳис қилади.

Биз она тилимиз — ўзбек тилининг асрлар мобайнида сайқалланиб, ҳар қандай тазйиқу таҳқирларга дош бериб, бугунги кунда ҳам бебаҳо бойлигимиз бўлиб келаётганидан фахрланамиз.

Она тилимизнинг ривожида унинг чексиз имкониятларга эга эканлигини ўз асарларида намоён этган буюк аждодларимизнинг ўрни беқиёс. Бу борада Маҳмуд Кошғарийнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. У ўзининг дунёга маш­ҳур "Девону луғотит турк" асарида туркий, шунингдек, араб, форс, хитой ва бошқа халқларнинг тили, тарихи ва маданияти ҳақида кенг маълумотлар келтирган. Жумладан, ушбу асарда туркий халқларнинг халқ оғзаки ижоди, ёзма адабиётига доир 300 дан ортиқ шеърий парчалар, мақоллар ҳамда ҳикматли сўзлар жамланган.

Низомиддин Мир Алишер Навоий эса ўзининг шоҳ асарларини айнан туркий тилда битиб, бу тилнинг имкониятлари нақадар кенг эканлигини исботлади. "Муҳокамат ул-луғатайн" асарида ўз даврида туркий тилнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётдаги ўрни, унинг грамматик мукаммаллиги, сўзларга бойлиги форсий тил қоидалари ва ҳодисаларига қиёслаган ҳолда чуқур ва аниқ мисоллар орқали таҳлил этган. Алишер Навоий ушбу асарида туркий тилни, унинг жамият тараққиётидаги ўрнини, сўз ва ибораларга бойлигини кўрсатиб, кенг имкониятларини мисоллар ёрдамида кўрсатиб, исботлаб берган.

Бугун она тилимизнинг ривожи, унинг янада тараққий этиши йўлида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшиш, она тилимизнинг чексиз имкониятларидан унумли ва ўринли фойдаланиш, уни асраб-авайлаш, белгиланган қоидаларига риоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Муаллиф: Бунёд ТОШПЎЛАТОВ, Искандарбек ИСМАТОВ, СамИСИ талабалари

15.03.2018 96 19 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства