samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

ОНА ТИЛИНИ МАДҲ ЭТИБ

Чоп этиш

Регистон мажмуасида 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан "Боқийсан, ифтихоримсан, она тилим!" мавзусида шеърият кечаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда сўзга чиққан Самар­қанд давлат университети ўқитувчиси Ғофир Ҳамроев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими адабий маслаҳатчиси, шоира Зуҳра Эшонқулова ва бошқалар миллий ўзликни англаш она тилидан бошланиши, она тили маънавиятимиз, қадриятларимизнинг ажралмас қисми, аждодларимиздан бизгача етиб келган энг буюк меросимиз эканлигини, унинг софлигини сақлаш, ривожига муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир ватандошимизнинг фарзандлик, фуқаролик бурчи эканлигини таъкидлашди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани, унинг ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Шундан сўнг вилоятимизнинг таниқли қаламкашлари, иқтидорли талаба-ёшлар ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошидаги "Садоқат" ижодий тўгараги аъзолари она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар айтишди. Буюк аждодларимиз, адиб ва алломаларимизнинг она тили ҳақидаги ибратли фикрларидан намуналар келтиришди.

 

Муаллиф: Шаҳноза ХОЛИҚОВА

15.10.2018 142 80 Маданият
окна фотограф html php памятники знакомства