samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Навоий бобомга

Чоп этиш

Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига

Тарих тилга кириб айтсинчи магар,

Яна қайда бўлган тўрт яшар шоир?

Норасида гўдак ўй-хаёллари

Адолат, эзгулик илмига доир.

 

Тўрт яшар гўдакнинг мурғак хаёли

Чексиз самоларда қилар эди сайр.

Унга ҳамроҳ бўлиб сўфий бобосин

Қаламига мансуб «Мантиқ ут-тайр».

 

Етуклик касб этиб етти ёшида

Фидойи бўлишга чорлаб элини.

Мудом ибрат бўлиб қилар ишида,

Енгини шимарди, боғлаб белини.

 

Ўн икки ёшида лутф этилган байт

Етти иқлим аро жаранглаб кетди,

Тоғу тошлар оша, уммонлар узра

Бани башариятнинг қалбига етди.

 

Бул боқий сатрлар баёни учун

Ўсмир шоир ҳатто қотирмади бош.

Деди дабдурустдан: оразинг ёпсанг,

Менинг кўзларимда пайдо бўлар ёш.

 

Фалак фарёд чекиб йиғлаганидек

Юлдузлар мисоли кўксидаги ёш.

Само сайри тугаб, уфққа томон

Юзин ўгирганда онажон, Қуёш.

 

Ушбу сатрларни кўзда ёш билан

Юксак ҳаяжонда тинглаган устоз,

Малик ул калом ул Мавлоно Лутфий

Деди: ўн икки минг мисрам нархи оз.

 

Ўн саккиз ёшида йигит хаёлин

Банд айлади эзгу қутлуғ бир ғоя,

Мафтункор мисралар мажмуасидан

Нозил бўлди «Наводир ун-ниҳоя».

 

Чанқоқ, муштоқ кўнгил ороми учун

Чексиз нодирликлар бўлмай кифоя,

Шоир таҳайюли Тангри лутфидан

Бунёд бўлди «Бадое ул-бидоя».

 

Энди чаппар уриб гуллади ижод

Навосоз тахаллус бўлди - Навоий,

Улусга наволар бахш этмак мурод

Битилди бас «Хазоин ул-маоний».

Муаллиф: Нуриддин БОБОҚАНДОВ

19.02.2018 207 13 Адабиёт
окна фотограф html php памятники знакомства