samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Навбатдаги ғалаба — олимпиадага йўлланма

Чоп этиш

Самарқанд олимпия захиралари коллежида халқаро мусобақаларда олтин медалларни қўлга киритган коллеж ўқувчилари Лазизхон Ўзбеков ва Роксана Худоёроваларни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Лазизхон Ўзбеков жорий йилнинг 2 — 8 июль кунлари юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида  Хорватияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди.

Енгил атлетикачи Роксана Худоёрова эса 3 — 6 июль кунлари Банг­кокда ўтказилган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди. У босқон улоқтириш баҳсларида 13 метр 21 мм. натижани қайд этди. Бу натижа унга Осиё чемпионлиги билан бирга, Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказиладиган III ёшлар олимпиадаси йўлланмасини тақдим этди.

— Халқаро мусобақаларда ҳар бир давлатнинг энг кучли спортчилари иштирок этади ва бу ғолиблик учун кескин рақобат вужудга келишини таъминлайди, — дейди Роксана Худоёрова. — Мана шундай рақобатда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қила олганимдан хурсандман. Энг муҳими, олимпиада йўлланмасини қўлга киритдим. Энди машғулотларга янада жиддий эътибор қаратаман. Олимпия ўйинларида ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаришни мақсад қилганман.

Маросимда мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидлаб ўтилди. Спортчиларнинг мураббийларига кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан миннатдорчилик билдирилди. Коллеж маъмуриятининг муассасадаги таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этаётганлиги эътироф этиб ўтилди. Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида коллеж ўқувчилари томонидан мамлакат ва халқаро миқёсда ўтказилган мусобақаларда 160 та медаллар шодаси қўлга киритилди. Шундан 15 таси Осиё чемпионати ва кубоги баҳсларида қўлга киритилгани коллеждаги ўқув жараёнларининг нечоғлик самарали ташкил этилаётганлигидан далолатдир.

Муаллиф: Александр ХАРИТОНОВ. Муаллиф олган суратлар

11.07.2018 111 54 Спорт
окна фотограф html php памятники знакомства