samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

НМТМлари сафи кенгаймоқда

Чоп этиш

"Боғишамол" маҳалла фуқаролар йиғинида 50 ўринга мўлжалланган "Ширин болажон келажаги" нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.

Мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида сўзга чиққан шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебинисо Раҳмонова, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари Баҳром Маҳматқулов, "Боғишамол" маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Гулшода Равшанова ва бошқалар соғлом ва баркамол, пухта билим, интеллектуал салоҳиятга эга авлодни тарбиялаш, авваламбор, оиладан, ке­йин эса мактабгача таълим муассасасидан бошланишини, бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлашди. Қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлар асосида нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, давлат шерикчилиги асосида шундай муассасаларни ташкил этиш учун кенг имкониятлар берилаётгани, "Ширин болажон келажаги" НМТМ ана шундай имкониятлар маҳсули эканлигини эътироф этишди.

— Нодавлат мактабгача таълим муассасамиз 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 25 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олишмоқда, — дейди "Ширин болажон келажаги" НМТМ мудираси Феруза Ҳамидова. — Айни пайтда 2-3 ёшдаги болажонлар учун 2 та ва мактабгача ёшдаги болажонлар учун 1 та гуруҳ фаолият бошлади. Уларга 8 нафар малакали тарбиячи-мураббийлар таълим ва спорт машғулотларини ўтказиб келишмоқда. Болажонларга инглиз ва рус тилларини чуқур ўргатишга мактабгача тайёрлов гуруҳида алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбир иштирокчилари мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

 

Муаллиф: Г. ЖЎРАБОЕВА

26.09.2018 47 75 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства