samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

НАНОТЕХНОЛОГИЯЛАР БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК

Чоп этиш

Россия Федерациясининг "РОСНАНО" компанияси раҳбари Анатолий Чубайс бошчилигидаги делегация шаҳримизда меҳмон бўлиб турибди.

Кеча "Регистон Плаза" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С. Холмуродов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи     Э. Турдимовнинг Анатолий Чубайс билан учрашуви бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, "РОСНАНО" 2011 йилда "Россия нанотехнологиялар корпорацияси" негизида ташкил этилган бўлиб, мамлакатда нанотехнологиялар соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади. Замонавий маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга сармоя киритади. Жамиятнинг инвестициялаш сиёсати асосан электротехника, оптоэлектроника ва телекоммуникациялар, соғлиқни сақлаш ва биотехнология, металлургия, машинасозлик, энергетика, қурилиш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кимё ва нефть-кимё соҳаларига йўналтирилган.

"РОСНАНО"нинг нанотехнологиялар соҳасидаги истиқболли фаолияти эътироф этилиб, келгусида мазкур соҳада самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Делегация дастурга мувофиқ белгиланган қатор тадбирларини ўтказди.

Бугун меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф буюриб, юртимиз тарихи, бой маданий меросимиз билан яқиндан танишишади. Кечга яқин меҳмонлар Бухоро шаҳрига жўнаб кетишади.

 

Муаллиф: А. ИСРОИЛОВ

24.11.2018 47 94 Янгиликлар
окна фотограф html php памятники знакомства