samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Мурғак қалбларда жасорат уйғотиб

Чоп этиш

“Ватанпарварлик ойлиги” давом этмоқда

69-мактабгача таълим муассасасида Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги 13060-ҳарбий қисм­нинг ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан "Ватан ҳимоячиси бўлишдан ортиқ шон-шараф йўқдир" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

"Ватанпарварлик ойлиги" доирасида ўтказилган ушбу тадбирда ҳарбийлар болажонларга миллий армиямиз ва унинг куч-қудрати ҳамда Ватанни ҳимоя қилиш энг шарафли бурч экани ҳақида тушунчалар беришди.

Тадбирда тарбияланувчилар Ватанни, аскарнинг мардлиги ва жасоратини мадҳ этувчи шеър­лар айтишди. Шундан сўнг болажонларга ҳарбий қисм қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Муаллиф: Ўз мухбиримиз

22.12.2018 82 102 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства