samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Мурожаатнома пухта ўрганилмоқда

Чоп этиш

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганиш ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинар машғулотлари мавзуси 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига уйғун ҳолда танланди. Уларда давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларга бағишланган маърузалар тингланди ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мурожаатномада белгилаб берилган устувор масалалар таълим муассасалари олдига ҳам бир қатор вазифаларни юклаши, улар ижросини таъминлашга янада масъулият билан  ёндашиш лозимлиги қайд этилди.

Таълим муассасаси ўқувчилари ўртасида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганиш давом эттирилмоқда.

Муаллиф: Майсара ЭШНИЁЗОВА, академик лицей ўқитувчиси

20.01.2018 183 5 Сиёсат
окна фотограф html php памятники знакомства