samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Муассасалар обод ва кўркам

Чоп этиш

Энди навбат – самарадорликка!

Мамлакатимизда халқ таълими тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида шаҳримиздаги барча таълим масканида ўқувчилар ва ўқитувчилар учун замонавий шароит яратиш чоралари кўрилмоқда.

Шу кеча-кундузда давом этаётган қиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш учун кўмир ва брикет захиралари ғамлаб қўйилган. Бунинг учун жами 70 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Ҳозирги пайтда барча мактабларда ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув дарсликлари ва методик қўлланмалар мавжуд. Бундан ташқари, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, 11 йиллик умумий ўрта таълимга тўлиқ ўтилиши муносабати билан ўқувчиларни қамраб олиш меъёрининг ошиб кетиши кутилаётганига қарамасдан, 11-синфда ўқиш иштиёқида бўлган барча ёшларни мактабларга жалб этиш мақсадида ўқув масканларига янги бинолар ажратилмоқда. Жумладан, 1, 17, 23 ва 42-умумтаълим мактаблари ихтиёрига яқин атрофдаги касб-ҳунар коллежлари ва футбол мактаби бинолари берилди. 8 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Хусусан, 1 та мактаб биносини янгидан қуриш, 2 та мактабда қўшимча бинолар бунёд этиш, 5 та мактабда 2018 йилги инвестиция ҳамда "Обод маҳалла" дас­турларига мувофиқ мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу борада 78-мактаб учун 216 ўқувчига мўлжалланган янги бино ва қўшимча иншоотлар қурилди. 43-мактабда 240 ўринли, 72-мактабда 300 ўринли қўшимча бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Яна 5 та мактабда мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб, таълим-тарбия тадбирларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш учун шароит яратилди. Айни пайтда 32 ва 68-умумтаълим мактабларида спорт зали қурилиши давом этмоқда. 

Эҳтиёжга қараб собиқ 19-умумтаълим мактаби қайтадан ташкил этилди. 58-бошланғич мактаб умумтаълим мактабига айлантирилди. Янги ташкил этилаётган Мотрид ҳудудидаги маҳаллада 540 ўқувчига мўлжалланган замонавий мактаб биноси қурилмоқда. Маскан давлат дастури асосида янги жиҳозлар билан тўлиқ таъминланади.

Албатта, таълим масканларини зарур жиҳозлар билан таъминлашда муаммолар ҳам йўқ эмас. Таъминотдаги камчиликларни  ички имкониятлар ҳисобидан ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, 25 та мактабда стол-стул, ёзув тахтаси, шкаф ва лаборатория жиҳозлари етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида фаолияти тўхтатилган ёки фаолияти қисқартирилган касб-ҳунар коллежларидан 1249 дона ўқувчи стол-стули, 66 та ёзув тахтаси, 7 та шкаф, 61 та ўқитувчи стол-стули, 32 та лаборатория жиҳозлари олиб берилди. Бундан ташқари, 496 миллион сўм маблағ ажратилиб, 61 та ўқитувчи стол-стули, 100 та ёзув тахтаси, 805 та ўқувчи стол-стули 62 та мактабга тақсимланди.

Таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шароитни яхшилаш мақсадида жами 1 миллиард 723 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағи ажратилди. Бугунги кунда 16 та таълим масканида ана шу маблағ ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан айрим муаммоларнинг ҳал этилиши чўзилиб кетмоқда. Жумладан, шаҳардаги мактабларнинг 52 тасида жами 6 945 та ўқувчи стол-стули, 362 та ёзув тахтаси, 320 та ўқитувчи стол-стули етишмайди. Бу муаммони яна фаолиятини тўхтатган ва фаолияти қисқарган касб-ҳунар коллежлари ҳисобидан ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунинг ҳисобидан тез орада 2 288 та ўқувчи стол-стули, 250 та ёзув тахтаси, 210 та ўқитувчи стол-стули  етказиб бериш кўзда тутилган. Бундан ташқари, мактабларнинг қамров кўламини камайтириш мақсадида 31 та мактабни мукаммал таъмирлаш, 1 та мактабни жорий таъмирлаш, 1 мактабни реконструкция қилиш режалаштирилган. Келгуси йили 6 та мактабда қўшимча бино ва иншоотлар қуриш, "Нурли йўл" маҳалласида замонавий мактаб биносини барпо этиш режамиздан ўрин олган.

Муаллиф: Х. ҲОЖИҚУЛОВ, шаҳар халқ таълими бўлими мудири

22.12.2018 92 102 Таълим
окна фотограф html php памятники знакомства