samarkandnews.uz – халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг «Samarqand» газетаси раcмий веб-сайти

Меморандум маънавий юксалишга хизмат қилади

Чоп этиш

13060-ҳарбий қисм ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 Президентимизнинг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида имзоланган мазкур меморандум ҳарбий қисмда соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган ўзаро ҳамкорликдаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Улуғбек Дўсматов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Аброр Шахласов жамиятда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, ҳарбий қисмда маънавий-маърифий ишларни кучайтириш ҳамда бу йўналишдаги чора-тадбирларни тизимли йўлга қўйиш давр талаби эканлигини қайд этишди. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий билим савиясини, интеллектуал салоҳиятини ошириш соҳа вакилларининг олдида турган муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишди.

— Ушбу ҳамкорлик биз учун катта имкониятлар эшигини очади, — дейди батальон командири ўринбосари, катта лейтенант Бобурмирзо Солиев. — Кейинги йилларда миллий армиямизни ривожлантириш, маънавий баркамол  ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биз ҳам ана шу ислоҳотларга ҳисса қўшиш мақсадида изланишлар олиб боряпмиз. Жумладан, ҳафтада бир марта "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни"ни ташкил этганмиз. Эндиликда  маънавият ва маърифат маркази билан ҳарбий хизматчиларимизнинг мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини шакллантириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қонун ҳужжатлари шарҳи, маънавий жараёнларнинг боришига  қаратилган тадбирларимиз янада кенгаяди.

Тадбирда имзоланган ҳужжатнинг аҳамияти хусусида иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилди. Ҳарбий хизматчилар томонидан қатор фикр-мулоҳаза ва таклифлар ўртага ташланди.

 

Муаллиф: Мансур ҲАСАНОВ

8.02.2019 65 6 Жамият ва ҳуқуқ
окна фотограф html php памятники знакомства